Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда 14 сентябрь куни энг бемаъни илмий ютуқлар ва ностандарт ғоялар учун бериладиган Шнобель мукофотлари (Ig Nobel Prize) топширилди, деб ёзади «ТАСС». 27-анъанавий мукофотларни топшириш маросими Массачусетс штатидаги Гарвард университетида бўлиб ўтди.

Фото: AP

Фото: AP

Тинчлик бўйича Шнобель мукофоти Цюрих университети олимларига насиб қилди. Улар Австралия аборигенларининг дижерида пуфлаб чалинадиган мусиқий асбобини чалиш хуррак отишдан халос бўлиш ва яхши ухлашга ёрдам беришини исботлаган.

Иқтисодиёт соҳасидаги мукофотни австралиялик Мэттью Роклофф ва Нэнси Грир қўлга киритди, улар қимор ўйновчилар бироз вақт тимсоҳ ёки бошқа ҳар қандай хавфли ҳайвонни қўлида ушлаб тургач, янада кўпроқ пул тикишини исботлади.

Одам 30 ёшга тўлганидан кейин ҳар ўн йилликда унинг қулоғи тахминан 2 миллиметрга катталашиб боришини аниқлаган британиялик Жеймс Хиткоут анатомия соҳасидаги мукофотга сазовор бўлди.

Шунингдек, мукофотлар баъзи одамларнинг миясида пишлоқнинг ҳиди ва таъмига нисбатан нафрат қўзғатувчи алоҳида соҳа борлигини исботлаган франциялик нейробиологлар ҳамда эгизакларнинг кўпчилиги фотосуратларда бир-бирини ажрата олмаслигини аниқлаган италиялик олимларга топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди