Кариб ҳавзаси ва АҚШда «Ирма» тўфони оқибатида камида 81 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Улар бевосита тўфон туфайли, шунингдек, табиий офат асоратларидан ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Олдинроқ қурбонлар сони 55 кишини ташкил этгани маълум қилинганди.
ОАВга кўра, АҚШда умумий ҳисобда 38 киши тўфон қурбони бўлди. Улардан 29 киши Флорида, яна 7 киши қўшни Жоржия ва Жанубий Каролина штатларига тўғри келади.
Ҳалок бўлганларнинг ярмидан ортиғи Кариб ҳавзаси оролларида истиқомат қилган.
Изоҳ (0)