Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Фомин Россия ва Беларуснинг қўшма ҳарбий машғулотлари «Ғарб-2017» деб номланиши сабабларига изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
Фоминга кўра, машғулотлар тинчлик руҳида кечади ва фақат мудофаа кўринишига эга. Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари аҳолиси эса «хотиржам ухлаши» мумкин.
«Мазкур ном кенг, сиёсий маънода Ғарб давлатлари, Евроиттифоқ ёки НАТО аъзоларини ўз ичига оладиган жуғрофий атама сифатида қабул қилинмаслиги лозим. ‘Ғарб’ Россиянинг ғарби ва ундан ҳам ғарброқда жойлашган Беларусни англатади», — деди мудофаа вазирининг ўринбосари.
Изоҳ (0)