Сочи яқинидаги табиат қўйнида суратга тушмоқчи бўлган сайёҳни «тилла» Mercedes уриб юборди, деб хабар берди «Автовзгляд».
Нохуш ҳодиса 11 сентябрь куни Мзимта дарёси устидан ўтувчи осма кўприкда содир бўлди. Кўпинча сайёҳлар ушбу жойдаги тоғ ёнбағри ва кўприк констурксиясида суратга тушиш учун тўхташади.
Чиройлироқ фонда суратга тушиш учун икки эркак ва бир аёл йўлнинг нарги тарафига ўтишга ҳаракат қилган. Бу ерда пиёдалар ўтиш йўлаги мавжуд эмас. Шу вақтда Сочи томондан катта тезликда олтин рангли Mercedes-Benz S400 автомобили ҳаракатланиб келиб қолган. Эркаклар йўлни кесиб ўтишга муваффақ бўлган, аёл эса — йўқ. Машина зарбасининг кучидан 38 ёшли аёл ўнлаб метр узоққа учиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)