Ҳиндистондаги Ямуна дарёсида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Фожиа 14 сентябрь, пайшанба куни тонгда Уттар-Прадеш штатининг Багхпат округида, йўловчилар Харянага йўл олаётганда рўй берди.
Ҳодиса чоғи қайиқда 60 йўловчи бўлган. Улардан камида 19 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 12 киши қутқариб қолинди.
Қолган йўловчиларни қидириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)