Жаҳондаги энг фаол вулқонлардан бири Килауэя яна уйғонди. Мана 30 йилдирки, у мунтазам ҳаракатда, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Бундай ғаройиб табиат ҳодисасини яқиндан кузатиш мақсадида Гавайи оролларида вулқоншунослар тадқиқотлар олиб боришмоқда. Кратеридан сизиб чиқаётган лава Тинч океанига бориб қўшилиши натижасида ажиб манзара вужудга келмоқда. Бу ҳолат ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг ортишига ҳам хизмат қиляпти.
Изоҳ (0)