2001 йил 11 сентябрдаги фожиа чоғида Дорадо лақабли тўрт ёшли лабрадор-ретривер қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, кўзи ожиз хўжайини Омар Ривернинг бинодан чиқиб олишига ёрдам берган, деб ёзади National Geographic.
Ўша куни эрталаб Омар Шимолий миноранинг 71-қаватида иш столи ёнида ўтирган, ёнида эса ити мудраб ётган эди.
Самолёт Ривернинг иш жойидан 25 қават баландга келиб урилди. Омар кўзи ожизлиги туфайли бинодан чиқа олмаслигини ҳис қилди ва итини бўшатиб юборди. Аммо Дорадо бир неча дақиқадан сўнг қайтиб келиб, Риверни аварияли чиқиш эшиги томон етаклади ва улар зинадан тушаётган оломонга қўшилди. У ерда Омарга бошлиғи ҳам ёрдамлашди. Охир-оқибат, уларнинг учаласи ҳам кўчага чиқиб, минора вайрон бўлгунича бир неча квартал нарига бориб олишга улгурди.
11 сентябрдаги фожиада яна бир лабрадор ретриэвер — Розелла ўз эгаси Майкл Хингсонга 78-қаватдан тушишда ёрдам берди.
Жейк лақабли қора лабрадор эса нафақат 11 сентябрдаги фожиа вақтида, балки Катрина довулидан кейин ҳам харобалар остидан одамларни қутқарган.
Изоҳ (0)