Мексика қирғоқларида икки янги ерости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
5,6 магнитудали биринчи силкиниш эпимаркази Тапачула шаҳридан 134 километр ғарбда бўлгани билдирилмоқда.
Худди шундай магнитудали иккинчи силкиниш Хучитан шаҳридан 150 километр шимоли-шарқда кузатилди.
Олдинроқ мазкур ҳудудда туркум зилзилалар рўй берган, улардан энг кучлиси 8-8,4 магнитудага эга бўлганди.
Изоҳ (0)