Россиянинг турли шаҳарларида жойлашган биноларни миналаштириш таҳдиди акс этган қўнғироқлар Украинадан амалга оширилган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» куч қурилмаларидаги манбаларига асосланиб маълум қилди.
«Оператив маълумотлар бор, уларга кўра, қўнғироқлар Украинадан амалга оширилмоқда», — дейилади хабарномада.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Россиянинг йирик шаҳарларида 11—12 сентябрь кунлари мактаблар, олий таълим муассасалари, савдо марказлари ҳамда маъмурий бинолар эгасиз буюмлар ва бомба қўйилгани ҳақидаги аноним қўнғироқлар туфайли ёппасига эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)