Жанубий Кореяда АҚШнинг THAAD ракетага қарши тизимлари жойлаштирилиши Хитой манфаатларига таҳдид туғдиради. Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лю Цзеи маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Американинг THAAD ракета комплекслари минтақадаги стратегик баланс ва хавфсизлик манфаатларига жиддий хавф туғдиради. Жумладан, Хитой учун ҳам. Биз Корея ярим оролида ракета комплекслари жойлаштирилишини тўхтатишга чақирамиз», — деди дипломат.
Жанубий Корея ўтган йил июнида ўз ҳудудида КХДР таҳдидидан ҳимоя учун АҚШнинг THAAD зенит-ракета комплексларини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилганди. Қуруқликдаги мазкур тизим баллистик ракеталарни тутиб қолиш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)