Google Еврокомиссиянинг компанияга нисбатан рекорд миқдордаги — 2,4 миллиард евро жарима қўллаш ҳақидаги қарорига апелляция берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Еврокомиссия июнда компанияни Google Shopping сервисини илгари суришда бозордаги етакчилик мавқейини суиистеъмол қилишда айблаган ва ноқонуний ҳаракатларга чек қўйиш учун 90 кун вақт берганди.
Ушбу муддат 28 сентябрда якунига етади.
Комиссиянинг июндаги қарорига мувофиқ, компания унга юкланган талабларни бажармаган тақдирда Alphabet ўртача йиллик айланмасининг 5 фоизигача жаримага тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)