Эрон раҳбарияти мамлакатда кўп йиллардан бери тақиқланган Twitter микроблоглар хизматини блокдан чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Twitter раҳбарияти икки ўртадаги тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида биз билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди», — деди Эрон ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Озарий Жаҳромий.
Вазирнинг фикрича, Эрон жамияти учун Twitter’нинг ҳеч бир хавфли жиҳати йўқ. Эрон нашрларининг қўшимча қилишича, YouTube видеохостингига нисбатан тақиқ ҳам бекор қилиниши эҳтимоли йўқ эмас.
Кўп йиллик тақиққа қарамай, эронлик сиёсий арбоблар Twitter’дан фаол фойдаланади. Хусусан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, шунингдек, мамлакатнинг олий диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Twitter’да расмий саҳифалари бор.
Изоҳ (0)