Facebook асосчиси Марк Цукерберг иккинчи қизи туғилиши муносабати билан икки ойга таътилга чиқади. Бу ҳақда у 18 август, жума куни маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Иккинчи қизимиз яқинда дунёга келади ва мен яна, биринчи қизалоғим туғилганидаги каби, икки ойга таътил олишни режалаштирмоқдаман», — дея ёзув қолдирди Цукерберг Facebook’даги саҳифасида.
У компаниясида ходимларга бундай ҳолатларда 4 ойлик таътил берилиши ва уни бўлиб-бўлиб олиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
«Аввалига рафиқам Присцилла ва қизлар билан бир ойни ўтказаман, кейин эса декабрда ҳам улар билан бирга бўламан. Ишга қайтганимда офисим жойида бўлишидан умидворман», — деди ҳазиломуз Facebook асосчиси.
Маълумот учун, Цукерберг ва Присцилла Чан 2012 йил баҳорида турмуш қурди. Жуфтликнинг 2015 йилда туғилган Макс исмли қизи бор.
Изоҳ (0)