2017 йилнинг 4—7 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг илғор тўқимачилик корхоналари раҳбарлари ва хорижий экспертлар билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини янги ташқи бозорларга олиб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар Европа Иттифоқи давлатлари бозорларига тегишли ўзбек маҳсулотларини етказиб беришдаги чекловларни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Тўқимачилик баённомасининг имзоланишини ва 2017 йил 1 июлда кучга киришини маъқулладилар.
Шу ўринда таъкидланганидек, мазкур келишув тўғрисидаги маълумот ЙИ божхона хизматларига ҳозирги вақтга қадар расман етказилмаган. Бу ҳолат турли даражадаги икки томонлама музокараларда мунтазам кўтарилаётган ўзаро савдонинг кенгайишига тўсқинлик қилмоқда.
Суҳбат давомида ўзбек маҳсулотларини чет эл бозорларига экпорт қилишни оширишни дипломатик қўллаб қувватлашга доир бошқа масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)