Мегапалов Ўзбекистоннинг Гиннеснинг рекордлар китобидаги ягона натижаси эмас. Мазкур китобга, жумладан, қорақалпоғистонлик Алланиёз Утениёзов ҳам киритилган, дея хабар беради «KRuz.uz».
Таниқли ўқитувчи, меҳнат фахрийси Алланиёз Утениёзов инглиз тили ўқитувчиси сифатида мактабда болаларга таълим берган. 1954 йилдан бошлаб ёзги таътил пайтида кам таъминланган ва ночор оилалар, жисмоний имконияти чекланган ҳамда уйсиз кишиларга турар жой қуриб беришни бошлайди.
Умри давомида ўз қўллари билан 40 уй, 2 мактаб, ҳар бири 30 ўринли 2 та болалар боғчаси, 2 та шифохона, 1 та кутубхона қуриб битказди. 2000 йилларда 15 гектар ер майдонини кўкаламзорлаштириб, унумли ерга айлантирди.
Беқиёс хизматлари учун Алланиёз Утениёзов 2001 йилда «Ўзбекистон Қахрамони» унвони билан тақдирланди. Унинг амалга оширган ишлари Гиннеснинг рекордлар китобида алоҳида эътироф этилган.
Изоҳ (0)