Россиянинг Ханти-Манси автоном округида Адлер — Нижневартовск йўналишидаги йўловчи поезди темир йўл кесишмасида юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Округ соғлиқни сақлаш департаментига кўра, 17 киши тиббий ёрдам учун мурожаат этди. Касалхоналарга 14 киши, жумладан, 3 нафар бола етказилди.
Бир бола ва 5 нафар катта ёшдаги киши оғир, улардан икки нафари эса ўта оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)