Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакатда юз берган зилзила қурбонлари хотирасига 8 сентябрь, жума кунидан бошлаб 3 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
8,2 магнитудали зилзила 8 сентябрь куни Тинч океанининг Мексика соҳиллари яқинида содир бўлган эди. Унинг эпимаркази мамлакат жануби-ғарбидаги Трес-Пикос аҳоли пунктидан 119 километр узоқликда жойлашди.
Мамлакатда сўнгги 100 йил давомида қайд этилган энг кучли ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 58 кишига етди.