АҚШ Давлат департаменти Баҳрайнга салкам 4 миллиард долларга қурол-яроғ сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Foreign Military Sales ҳукумат дастури доирасида, жумладан, 2,7 миллиард долларга 19 та F-16V қирувчи самолёти, 27 миллион долларга TOW ракеталари, 60,25 миллион долларга қўриқчи катерлари етказиб берилиши режалаштирилган.
Мазкур сотувдан кўзда тутилган мақсад Баҳрайннинг минтақавий таҳдидларни тийиш ва мудофаасини мустаҳкамлаш имкониятини оширишдан иборат экани билдирилмоқда.