«Ирма» тўфони Саффир-Симпсон шкаласининг максимал — бешинчи даражасига эришди. Бу ҳақда АҚШ тўфонлардан огоҳлантириш марказига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Марказнинг маълумотларига кўра, огоҳлантириш зонаси Флоридага қадар кенгайтирилган. Шамол тезлиги соатига 257,5 километрга етган.
«Ирма» Атлантикада сўнгги ўн йилликлар ичида содир бўлган энг кучли тўфон дейилмоқда ва дам олиш кунлари АҚШ қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда.
6 миллионга яқин одам яшайдиган Флориданинг жанубий ҳудудлари ва унга ёпишувчи штатларда фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинган, штатдаги 20 дан ортиқ уездлар эвакуация қилинмоқда.
Мутахассислар «Ирма»ни август охирларида Техасга ёпирилган ва фожиали сув тошқинларига сабаб бўлган «Харви»дан кучлироқ дея ҳисобламоқда.