12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан унда амалдаги раҳбарият даври тугайди.
Бунгача ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга вице-президент сифатида ёрдам бериб келган Сардор Раҳматуллаев фаолиятини давом эттириши ҳақиқатга яқин. Чунки у бир вақтнинг ўзида Осиё футбол конфедерацияси ижроқўми аъзоси ҳисобланади.
Сардор Раҳматуллаев қолган раҳбарларга қўшилиб, истеъфога чиқарилган тақдирда ҳам ОФКдаги фаолиятини камида 2019 йил майигача давом эттириши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)