Гиннес рекордлар китобининг навбатдаги 63 нашри чоп этилди. «РИА Новости» ушбу китобдан ўрин олган энг ғаройиб рекордларнинг айримлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
«Аёл қўлларидаги энг узун тирноқлар» йўналиши бўйича Гиннеснинг рекордлар китобидан техаслик Аянна Уильямс жой олган. У тирноқларини 23 йилдан бери ўстиради, ҳозирда унинг қўлларидаги тирноқларининг умумий узунлиги 576,4 сантиметрга тенг.
Бутун дунёдаги уй мушуклари орасида энг думи узуни Сингус ҳисобланади. Унинг думини узунлиги 44,66 сантиметрга тенг.
Дунёдаги энг кўп момиқ айиқчалар коллекцияси (8025 дона) Жанубий Дакотада жойлашган.
Калифорниялик 85 ёшли Жим Аррингтон дунёдаги энг қари спортчи ҳисобланади. У бодибилдинг билан 70 йилдан бери шуғулланади.
Бенни Гарлем — дунёдаги энг баланд соч турмагига эга шахс. Унинг соч турмагини баландлиги 52 сантиметрга тенг.
Дунёдаги энг яхши баскетболчи қуён сифатида тўрт ёшли Бини тан олинган. У бир дақиқада етти маротаба коптокни саватга ташлаши мумкин.
Фредди — дунёдаги энг баланд кучук. Унинг баландлиги 1,035 метрга тенг.
Германиялик Андре Ортолф желе ейиш бўйича рекорд ўрнатган. У бир дақиқа ичида 716 грамм желе ейишга муваффақ бўлган.
Хантер Эвен бир соатда 910 та пуфакни ишириб Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган.
Натан Савайя Гиннеснинг рекордлар китобидан LEGO конструктори қисмларидан фойдаланиб «бэтмобил»ни яратгани учун жой олган. У ушбу машинани яратишга уч ой давомида 500 минг LEGO ўйинчоқларини сатфлаган.
Изоҳ (0)