Тошкентда 7 сентябрь, пайшанбага ўтар кечаси Кичик ҳалқа йўлида Темир йўл техникаси музейи яқинида жойлашган 118 ёшли сув минораси бузиб ташланди, деб ёзади «Газета.uz».
Минора архитектор Георгий Сваричевский ижодига мансуб бўлиб, у бундан ташқари 1899 йилда очилган «Тошкент—Пассажирский» (Шимолий вокзал) станциясини ҳам лойиҳалаштирган.
Минорадан ташқари, унинг яқинида жойлашган эски қозонхона ҳам демонтаж қилинмоқда. Бу ишлар Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишмасида қайта тикланган йўл ўтказгичга туташ ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ. У яқин кунларда очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)