Ўзбекистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолияти 6 сентябрь, чоршанба кунидан бошлаб соат 9:00 дан 22:00 гача узайтирилди. UZ24’нинг хабар беришича, белгиланган вақт давомида айирбошлаш шохобчаси тушлик танаффуси учун ёпилмайди.
Меҳмонхоналар, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари эса туну-кун — 24 соат, танаффуссиз ишлайди.
Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар — Ўзбекистон резидентлари валюта айирбошлаш шохобчаларида валютани эркин сотиш ва тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов картасига тушириш йўли билан валюта сотиб олиши мумкин бўлди.
Шунингдек, 5 сентябрдан Марказий банк томонидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан эркин конвертация қилинадиган курси ўрнатилди. У 1 АҚШ доллари учун 8100 сўмга тенг.
Изоҳ (0)