Россия фанлар академияси Пушков номидаги Ер магнетизми, ионосфераси ва радиотўлқинлар тарқалиши институти қошидаги Космик ҳаво маркази раҳбари Сергей Гайдаш «ТАСС» билан суҳбатда АҚШ ва Европада охирги Қуёш чақнаши оқибатида алоқа ёмонлашгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Чақнаш Европа ва Америкада алоқанинг бузилишига олиб келиб бўлди», — маълум қилди эксперт.
Унинг сўзларига қараганда, чақнаш оқибатида космик техника ва алоқа тизимлари ишдан чиқиши мумкин.
6 сентябрь куни Қуёшдаги иккита энг йирик доғнинг туташуви оқибатида охирги 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш рўй бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)