SpaceX компанияси Мак-Грегордаги (Техас штати) синов майдонида ўта оғир Falcon Heavy ракетасининг қуруқликдаги синовлари биринчи босқичини якунлади. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Компания синовларга кўп маротаба ишлатиладиган учта Falcon 9 ракетасини сафарбар қилди. Улардан биридан олдинроқ Халқаро коинот станциясига юклар етказишда фойдаланилганди.
SpaceX асосчиси Илон Маск синовлардан сўнг атиги бир ой ўтиб ракета коинотга учирилиши мумкинлигини ваъда қилди.
Ноябрь ойидаги илк парвоз муваффақияли якунланса, Falcon Heavy дунёда энг қудратли ракетага айланади ва Ой ҳамда Марсга учиши мумкин.
Изоҳ (0)