NASA олимлари Қуёшда сўнгги 12 йил ичидаги энг кучли чақнашни қайд этди. У кузатишлар тарихидаги катталиги бўйича 15-чақнаш бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, отилиш кучи шунчалик кучли бўлганки, АҚШнинг Огайо ва Индиана штатларида шимол ёғдусини кўриш мумкин. Мутахассисларнинг айтишича, қуёш чақинлари тез-тез шундай ҳодисаларни юзага келтиради.
Қуёш чақнаши юлдуздан ёруғлик, иссиқлик ва кинетик энергиянинг портлаб, ажралиб чиқиши ҳисобланади.
Изоҳ (0)