АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Калифорниядаги Эдвардс авиабазасида Американинг Sierra Nevada компанияси Dream Chaser космик юк кемасини синовдан ўтказди, деб ёзади Forum Daily.
Синов парвози чоғида юк кемаси ҳавога вертолёт ёрдамида кўтарилди, сўнг у мустақил тарзда пастга тушди. Парвоз 1 соат-у 41 дақиқа давом этди, шундан кейин иккала қурилма ҳам учиш-қўниш йўлагига қўнди. Синов парвози борт электроникаси, аэродинамик тизимлар ва қўниш мосламаси қандай ишлашини текшириб кўришга қаратилган эди.
Навбатдаги Dream Chaser синовлари 2017 йил октябрига белгиланган, юк кемасининг тўлиқ ишга туширилиши 2020 йилга режалаштирилган.
Изоҳ (0)