Россия президенти Владимир Путин Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин билан суҳбатда ўзининг КХДР масаласига бўлган муносабатини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жумладан, Владимир Путин Шимолий Кореяга қарши санкциялар бефойдалигини таъкидлаб ўтди. ОАВда айтилишича, КХДРга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш масаласида икки давлат етакчисининг фикри бошқа-бошқа жойдан чиққан.
Шунга қарамай, Кремль расмий вакили Дмитрий Песков берган ахборотга кўра, Мун Чже Ин Корея ярим оролида барқарорлик ўрнатилишига ҳамда Шимолий Корея Россия–Жанубий Корея лойиҳаларида иштирок этишига умид билдирган.
Изоҳ (0)