Виктор Януковичнинг Украина президенти лавозимидаги фаолияти миллий хавфсизлик масалаларида Россия манфаатларига бўйсундирилганди. Мамлакат бош прокуратураси шундай хулосага келди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Прокуратура терговчиларига кўра, муҳим лавозимларга Россия фуқаролигига эга шахсларни тайинланган собиқ давлат раҳбарининг фармонлари шундан далолат бермоқда.
«Януковичнинг ҳаракатлари Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, мудофаа қобилияти, давлат, иқтисодий ва ахборот хавфсизлигига зид қасддан ҳаракатлар сифатида кўрилмоқда. Шу боис унинг фаолияти Украина жиноий-процессуал кодексининг ‘Жиноий уюшма тузиш’ ва ‘Давлатга хиёнат’ моддалари бўйича талқин қилинади», — дейилади Украина бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)