Мьянма расмийлари Ракхайн штати шимолида Аракан рохинжаларнинг қутқариш армияси ҳаракати аъзоларининг янги ҳужумлари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Мyanmar News Agency ҳукумат агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликка кўра, Бангладеш билан чегарадаги Маунгдау округида 3 аҳоли пункти ҳужумга учради.
«Чекинишдан аввал террорчилар юздан ортиқ уйга ўт қўйди. Тўқнашувлар натижасида жангарилардан бири ўлдирилди», — дейилади агентлик хабарида.
Мьянма ғарбидаги тўқнашувлар қурбонлари сони 400 кишидан ошди, уларнинг аксари рохинжалардир. Зўравонлик авж олгани сабабли қўшни Бангладешда 120 мингдан ортиқ қочоқ қўним топди.
Изоҳ (0)