Россия Шимолий Кореянинг ядровий мақомини тан олмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Жанубий Корея президенти жаноб Мун Чже Инга бу борадаги нуқтаи назаримизни айтдим: биз Шимолий Кореянинг ядровий мақомини тан олмаймиз. Пхеньяннинг ракета-ядро дастури БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг қўпол бузилиши саналади, тарқатмаслик тартибини бузади, Шимоли-Шарқий Осиёда хавфсизликка таҳдид туғдиради», — деди Путин.
Шу билан бирга, Россия президенти ҳиссиётларга берилмаслик ва КХДР раҳбариятини «боши берк кўчага киргизиб қўймаслик»ка чақирди. Путин юзага келган муаммони фақат санкциялар ёрдамида ҳал этиб бўлмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)