Тожикистонда Ўзбекистон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси «Ўзтрейд» компанияси билан ҳамкорликда жамғарманинг ваколатхонасини, шунингдек, «Ўзтрейд Тожикистон савдо уйи» МЧЖни очмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га жамғарма вакиллари маълум қилди.
«Тожикистонлик ҳамкорларимиз билан олиб борилган музокаралар натижасида қурилиш материаллари, иссиқлик изоляцияловчи материаллар, алюминь фольгали шиша толалари, қуруқ қурилиш аралашмалари, бўёқ ва лок-бўёқ маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланди», — дейилади хабарномада.
Шартноманинг умумий қиймати 1 миллион долларни ташкил қилади.
Шу билан биргаликда, етказиб берилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш мақсадида Тожикистоннинг тайёр тўқимачилик маҳсулоти, кир ювиш совуни, тайёр гипс маҳсулотлари, қувурлар ва хусусий тадбиркорликнинг бошқа маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлар билан ўзаро музокаралар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)