«Тахтлар ўйини» фильми бўйича дунёдаги биринчи халқаро илмий конференция Буюк Британияда бўлиб ўтади. Конференция Ҳардфордшир университетида 6—7 сентябрь кунлари ташкиллаштирилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Тахминан 20 та материални тақдим этиш режалаштирилмоқда. Иштирокчилар Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи»даги ҳокимият ва сиёсат, «Тахтлар ўйини»ни сўнгги ўрта асрлар даври ҳаётининг замонавий талқини сифатида қабул қилиниши, шунингдек, жон Сноунинг ўлими ва қайта тирилиши ҳақидаги фанатик назариялар юзасидан муҳокамалар ўтказади.
Конференцияда қарийб 30 нафар, шу жумладан, Бразилия ва Янги Зеландиядан экспертлар иштирок этади. Тадбирда оддий омма ҳам иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)