Саккиз турдан буён Швейцария терма жамоасини қувиб ета олмаётган Европанинг амалдаги чемпиони Португалия, ЖЧ—2018 саралашининг Венгрияга қарши сафар ўйинида 3 очкони қўлга киритди.
Мазкур беллашувдаги ягона гол Андре Силва томонидан урилди. Бунга қадар 7 учрашувда 14 та гол уришга эришган ва саралаш тўпурари бўлиб турган Криштиану Роналду Венгрияга қарши тўлиқ ўйнаган бўлса-да, гол уришга муваффақ бўла олмади.
Роналду Швейцарияга қарши кечган 1-турда майдонга туша олмаган ва ўша учрашувда Португалия 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан кейин 7 та ўйинда португаллар зафар қучди ва Криштиану уларнинг ҳар бирида гол уришга эришди.
Швейцария эса ўзининг ғалабали юришини давом эттириб, пешқадамлигини сақлаб қолди.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 8-тур 3 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)