Рио Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионати финалида кубалик Рониэл Иглесиасни мағлуб этиб, 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳозирча жаҳонда тенгсиз эканини исботлади.
Шаҳрам Ғиёсов мусобақада Ўзбекистон учун олтин медални қўлга киритган ягона боксчи бўлди. Финалгача етиб келган Ҳасанбой Дўстматов, Жасур Латипов ва Иқболжон Ҳайдаровнинг бари кубалик рақибларга мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)