52 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиққан Жасурбек Латипов, ҳакамлар қарорига кўра, рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Латипов умуман жангни ёмон ўтказмади, бироқ сўнгги раундда нокдаун ҳолатига тушиб қолди.
Маълумот учун, Жасурбек Латипов 2013 йили бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам кумуш медаль соҳибига айланган эди.
Жасурбек Латиповдан ташқари, ўзбекистонлик яна уч боксчи — 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов, 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ва 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ҳам жаҳон чемпионати финалига чиққан.
Уларнинг рақиблари ҳам кубалик боксчилардир. Латиповдан аввал айнан Ҳасанбой Дўстматов ўз жангини ўтказиб, кубалик Ёаннис Аргилагосга имкониятни бой берган эди.
Мавзуга доир: Кўз ўрганмаган манзара: Мағлуб Ҳасанбой
Изоҳ (0)