Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионати финалида 64 килограммгача вазн тоифасида ўзбекистонлик Иқболжон Холдоров кубалик Энди Крус Гомесга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қайд этиш жоиз, Холдоров финалга қадар колумбиялик Жон Гутеррез, германиялик Артём Арутюнян ва АҚШ вакили Фредис Рохасни мағлуб этган эди. Холдоров мусобақа якунига кўра, кумуш медаль соҳибига айланди.
Холдоровга қадар 2 сентябрь куни ўтказилган финал жанглари давомида Ҳасанбой Дўстматов (49 килограммгача бўлган вазн тоифасида) ва Жасур Латипов (52 килограммгача бўлган вазн тоифасида) ҳам кубалик боксчиларга мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан кифояланган эди.
Мавзуга доир:— Кўз ўрганмаган манзара: Мағлуб Ҳасанбой— Бокс, ЖЧ—2017. Жасурбек Латипов ҳам финалда кубалик рақибига имкониятни бой берди
Изоҳ (0)