Россия ташқи ишлар вазирлиги РФнинг АҚШдаги дипломатик объектлари «эгаллаб олинган»ини даъво қилмоқда ҳамда Вашингтондан ушбу «душманлик акти»ни бас қилиб, объектларни дарҳол қайтаришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда РФ ТИВ баёнотида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
2 сентябрь куни Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги ҳамда Вашингтондаги савдо ваколатхонасида АҚШ Федерал қидирув бюроси томонидан тинтув ўтказилган эди. Шунингдек, Нью-Йоркдаги савдо ваколатхонасининг ижарага олинган хоналарига Россия вакиллари киритилмаяпти.
«АҚШ расмийларини фикридан қайтиб, Россия дипломатик объектларини дарҳол қайтаришга чақирамиз. Акс ҳолда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашаётгани учун жавобгарлик масъулияти АҚШ зиммасига тушади», — дейилади баёнотда.
Муқаддам Россия ТИВ вакили Мария Захарова тинтувларни «масхарабозлик» деб атаган эди.
Изоҳ (0)