Россия ташқи ишлар вазирлиги КХДР томонидан 3 сентябрь, якшанба куни «қитъалараро баллистик ракета учун термоядро портловчи қурилмаси» синови ўтказилганидан чуқур ташвиш билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Пхеньян БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюциялари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини навбатдаги равишда намойишкорона писанд этмаслиги энг кескин қоралашга лойиқ», — дейилади вазирлик баёнотида.
Россия ТИВга кўра, Шимолий Корея расмийлари ўз ҳаракатлари билан Корея ярим ороли ва минтақада тинчлик-барқарорликка жиддий хавф туғдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХДР телевидениеси мамлакатда қитъалараро баллистик ракета учун водород бомбаси каллаги муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)