Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно Россия ва Хитойни Пхеньянга қарши санкцияга розилик билдиришга, хусусан, КХДРга нефть экспорт қилишни тўхтатишга чақирди, Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Бу — вариантларнинг сўнггиси. Нефть нафақат ракеталар учиириш учун, балки КХДР аҳолисининг ҳаёт кечириши учун ҳам зарур. Нефть Хитой ва Россиядан келади. Бу икки мамлакат санкцияларга рози бўлиши керак», — деди Коно.
Шунингдек, вазир хорижда кўплаб Шимолий кореялик ишчилар ишлашини ва келажакда уларнинг сонини камайтириш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Аввалроқ КХДР водород бомбасини яратганини ва уни муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)