АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессдан «Харви» тўфони оқибатларини бартарф этиш учун бирламчи ёрдам сифатида 7,85 миллиард доллар сўради. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб Reuters агентлиги маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Агентлик маълумотларига кўра, Оқ уй маъмурий-бюджет бошқармаси директори Мик Малвейни сентябрь охиригача эришиладиган давлат қарзининг энг юқори чегараси кўтарилмаса, бу молиялаштиришга таъсир кўрсатишини маълум қилган.
«Харви» сўнгги 12 йил ичида АҚШ ҳудудида содир бўлган энг даҳшатли тўфон дея топилди. 2005 йилда мамлакатга «Катрина» тўфони ёпирилиши оқибатида Луизиана штатидаги Жанубий Орлеан шаҳри сув остида қолган эди.
Изоҳ (0)