Бугун, 2 сентябрь куни Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Ислом Каримовнинг ҳайкали Регистон майдони яқинида, Биринчи Президент туғилиб ўсган уйдан узоқ бўлмаган жойга ўрнатилган.
Ҳайкални Шавкат Мирзиёев ҳамда Биринчи Президентнинг беваси Татьяна Каримова очди. UzNews нашри маросим жойидан фоторепортаж тайёрлаб тақдим этди.
Изоҳ (0)