Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюриб, Ислом маданияти маркази ташкил этилиши лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марказ Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, Президент 1 сентябрь куни Хастимомга ташрифи давомида марказнинг номини Ислом цивилизацияси маркази деб ўзгартиришни таклиф қилган.
Бу марказ бизнинг ислом дини тарғиботидаги юзимиз бўлади. Шундай экан, унинг ташқи кўриниши, бу ерда ишлатиладиган қурилиш материалларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Одатдаги, кўзимиз ўрганиб қолган лойиҳалардан воз кечиб, янги шакл ва дизайн топишимиз керак.Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги диний йўналишдаги 9 та ўрта махсус ва 2 та олий таълим муассасаси Ислом цивилизацияси маркази ихтиёрига ўтишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)