Хитойнинг Shangdong Yinfeng Biological Engineering Group компанияси мутахассислари биринчи маротаба одамни криокамерада музлатиб қўйди, уни узоқ келажакда қачондир ҳаётга қайтаришмоқчи, деб ёзади «Naukatv.ru».
Чжан Вэньлянь исмли аёл 49 ёшида ўпка саратонидан вафот этди. Чжан ва унинг турмуш ўртоғи Гуй Цзюйминь истагига мувофиқ, компания мутахассислари аёлнинг жасадини музлатиб қўйди. Қачондир тиббий технологиялар тараққиёти Чжанни ҳаётга қайтариш имкониятини беради.
Бу илмий-фантастик фильм сюжети эмас, балки реалликдир, деб хабар қилади «Синьхуа».
Танани криоген музлатиш бўйича операция хитойлик ва америкалик экспертлар иштирокида икки кундан ортиқроқ давом этди. Аёлнинг жасади 10 майдан буён 2000 литр ҳажмли суюқ азотли контейнерда -195 даражали ҳароратда сақланмоқда.
Изоҳ (0)