АҚШ президенти Дональд Трамп Техасга ёпирилган «Харви» тўфонининг оқибатларини бартараф этишга шахсий ҳисобидан бир миллион доллар хайрия қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Хакаби Сандерс маълум қилди, деб хабар берди Meduza.
Сандерснинг сўзларига кўра, Трамп журналистлардан қайси ташкилотга пул ўтказишини аниқлашда ёрдам кўрсатишларини сўрамоқда.
«Харви» тўфони август ойининг охирида АҚШ жануби-шарқидаги қирғоқларга ёпирилиши оқибатида Техас штатининг Хюстон шаҳрида сув тошқинлари юзага келди, 30 га яқин киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)