Жанубий Корея президенти маъмурияти мамлакатга АҚШ ядро қуролини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмаётганини маълум қилди, деб ёзади Yonhap агентлиги.
«Биз ҳеч қачон ўз ҳудудимизга АҚШ ядро активларини жойлаштиришимиз керак, деб ҳисобламаганмиз, — деди маъмурият вакили. — Биз ядро қуролини тарқатмаслик бўйича глобал режимни ҳурмат қиламиз ва ўз сиёсатимизни шу доирага мослаштиришда давом этамиз».
Аввалроқ маҳаллий ОАВларда Америка ядро қуролини Корея ярим оролига жойлаштириш масаласи Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Муннинг Вашингтонга Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашувга ташрифи чоғида муҳокама қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хабарларга кўра, Мун гўёки, шундай имкониятга ишора қилган.
Изоҳ (0)