Англия Премер Лигаси клублари — “Эвертон” ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг трансфери юзасидан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ҳозирда келишувнинг молиявий шартларини муҳокама қилмоқда. “Сити” футболчи учун қарийб 13,8 миллион евро ишлаб олиши мумкин. “Эвертон” эса Грилишнинг ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг (тахминан 400 минг доллар) атрофидаги маошини тўлиқ қоплашга тайёр.
“Манчестер Сити” футболчи билан тезроқ хайрлашишни истамоқда. Шу сабабли Грилиш жамоанинг АҚШда бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун тузилган қайдномасига киритилмаган эди. Ушбу хабарлар фонида футболчи ўзига янги жамоа қидирмоқда. Жек Грилиш 2021 йилдан буён “шаҳарликлар” сафида тўп сурмоқда. У ҳозирга қадар клуб таркибида 157 учрашув ўтказиб, 17 та гол ва 23 та ассист муаллифига айланган.
- Грилиш ўтган мавсумда жами 32 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та ассист ёздириб қўйган.
- Transfermarkt портали футболчининг қийматини 28 миллион еврога баҳолаган.
- Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Изоҳ (0)