КХДР 29 август, сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган, Пхеньяннинг сўнгги баллистик ракета синовини қораловчи баёнотни рад қилади ва бундай синовларни ўтказишда давом этади, деб ёзади «ТАСС» республика ташқи ишлар вазирлиги вакилига таяниб.
КХДР ТИВ қайд этишича, АҚШ Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ulchi — Freedom Guardian қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиш орқали Пхеньяннинг минтақадаги кескинликни юмшатиш ташаббусидан воз кечган.
Бундан ташқари, ТИВ вакили КХДР ракета технологияларини ривожлантириш ва мамлакат жанговар қобилиятини ошириш мақсадида Тинч океанига баллистик ракеталар учиришни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)