Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Афғонистонга АҚШнинг қўшимча қўшинларини жўнатиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Тўғри, мен фармойишларни имзоладим, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Бошқача қилиб айтганда, қўшинларни жўнатиш ҳақида ҳужжатлар имзоланди, лекин айнан қандай қўшинлар эканлигини энди ҳал қиляпмиз», — деди Мэттис.
Мудофаа вазирига кўра, АҚШнинг қўшимча ҳарбий контингенти Афғонистон армиясига «самаралироқ жанг қилиш» имконини беради.
Маълумот учун, АҚШ президенти Дональд Трамп олдинроқ Афғонистонга яна 4 минг нафар аскар жўнатиш ҳақидаги фармонга имзо чекканди.
Изоҳ (0)