Эронда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва яна 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга асосланиб Синьхуа агентлиги маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Нохуш ҳодиса Эрон жанубидаги Форс вилоятида содир бўлган.
Хабар берилишича, автобус қўшни Хормузган вилоятидан мактаб қизчаларини олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)